Logo

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Швеция ва Дания вакиллари билан миграция соҳасидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди

Апрель 23, 2026. 19:59 • 2 дақ

151
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Швеция ва Дания вакиллари билан миграция соҳасидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди

ТОШКЕНТ, 23 апрель. /“Дунё” АА/. Ташқи ишлар вазирлигида Швеция Миграция агентлиги бош таҳлилчиси Эмма Симичич ва Дания Иммиграция хизмати катта маслаҳатчиси Алекс Хеммингсен билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Музокаралар чоғида томонлар миграция соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини, шунингдек, Швеция ва Дания билан ўзаро алоқалар доирасида ушбу йўналишни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар.

Ўзбекистон фуқаролари учун виза тартибларини соддалаштириш, жумладан, дипломатик паспорт эгаларини виза талабларидан озод этиш бўйича ташаббусни ишлаб чиқиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек ўқинг

Ўзбекистон дипломатлари ўзаро манфаатли масалаларни ҳар томонлама кўриб чиқиш мақсадида соҳавий идоралар иштирокида консуллик маслаҳатлашувларини ўтказиш таклифини илгари сурдилар.

Бундан ташқари, делегация вакилларига Ўзбекистонда мигрантлар ва уларнинг оила аъзоларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар, жумладан, қулай ижтимоий-иқтисодий шароитлар яратиш ҳамда консуллик хизматларининг очиқлиги ва самарадорлигини оширишга қаратилган изчил рақамлаштириш жараёнлари ҳақида маълумот берилди.

Учрашув якунида томонлар амалий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва миграция кун тартибидаги долзарб масалалар бўйича конструктив мулоқотни давом эттиришга ўзаро тайёр эканликларини тасдиқладилар.

Default Avatar

Материал муаллифи

Maftuna Rajabbayeva

maftuna@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш