Logo

Ўзбекистон–АҚШ ҳамкорлиги маданият соҳасида ҳам кенгаймоқда

Апрель 23, 2026. 18:16 • 2 дақ

80
Ўзбекистон–АҚШ ҳамкорлиги маданият соҳасида ҳам кенгаймоқда
Ўзбекистон–АҚШ ҳамкорлиги маданият соҳасида ҳам кенгаймоқда
Ўзбекистон–АҚШ ҳамкорлиги маданият соҳасида ҳам кенгаймоқда
Ўзбекистон–АҚШ ҳамкорлиги маданият соҳасида ҳам кенгаймоқда

ВАШИНГТОН, 23 апрель. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчихонаси вакиллари АҚШ Миллий география жамияти (National Geographic Society)нинг ҳамкорлик бўйича катта директори Раян Александр билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирда икки томонлама ҳамкорликни илмий, медиа ва маърифий йўналишларда кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда “National Geographic Channel” ва “National Geographic Magazine”нинг таҳририят ва продюсерлик жамоалари билан тўғридан-тўғри ишлаш бўйича ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди. Томонлар келгусида барқарор ва тизимли ҳамкорлик механизмларини йўлга қўйишга келишиб олди.

Тадбир давомида ҳужжатли фильмлар яратиш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масаласи ҳам муҳокама қилинди. Бундай фильмлар Ўзбекистоннинг табиати, тарихи ва туризм имкониятларини жаҳон миқёсида кенг тарғиб қилишга хизмат қилиши таъкидланди. Америка томони медиа жамоалар билан тўғридан-тўғри ишлаш учун аниқ лойиҳалар яратишга тайёр эканини билдирди.

Шунингдек ўқинг

National Geographic Magazine” нашрида Орол денгизи муаммосига бағишланган мақола чоп этилгани ҳақида маълумот берилди. Ушбу материал минтақадаги экологик муаммоларни халқаро жамоатчиликка етказишда муҳим аҳамиятга эга экани таъкидланди.

Маданий ҳамкорлик доирасида 1918 йилда суратга олинган, Мир Араб мадрасаси тасвирланган тарихий фотосурат Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига топширилди. Бу сурат Мейнард Оуэн Уилямс томонидан олинган бўлиб, унинг фотожурналистика ривожига қўшган ҳиссаси алоҳида таъкидланди.

Учрашув якунида томонлар илмий, медиа ва туризм соҳаларида узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Maftuna Rajabbayeva

maftuna@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш