Ўзбекистон элчиси Япония собиқ Бош вазири билан учрашди
Апрель 23, 2026. 18:37 • 53 сония
• 109
ТОКИО, 23 апрель. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчиси Муҳсинхўжа Абдурахмонов Япониянинг собиқ Бош вазири Фумио Кишида билан учрашди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Мулоқот чоғида Япония ҳукумати Марказий Осиё мамлакатлари билан ҳамкорликни изчил қўллаб-қувватлаб келаётгани таъкидланди. Фумио Кишида Токио учун минтақада очиқ, барқарор ва мустақил тараққиётни таъминлаш устувор аҳамиятга эга эканини алоҳида қайд этди.
Музокараларда “Марказий Осиё + Япония” мулоқоти доирасидаги ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, 2025 йил декабрь ойида Токио шаҳрида ўтказилган биринчи саммит мазкур форматни янги босқичга олиб чиққан муҳим воқеа сифатида баҳоланди.
Учрашув якунида собиқ Бош вазир Ўзбекистон билан стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш ва ҳамкорликни барча соҳаларда кенгайтиришга тайёр эканини билдирди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси