Ўзбекистон ва Латвия меҳнат миграцияси соҳасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилмоқда
Апрель 15, 2026. 19:34 • 1 дақ
• 164
ТОШКЕНТ, 15 апрель. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжон Абдуллаев бугун Латвия элчиси Гиртс Яунземс билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, мулоқот давомида Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек меҳнат миграцияси соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, ҳукуматлараро битимни имзолашни жадаллаштириш ва меҳнат миграцияси соҳасини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Томонлар мунтазам мулоқотни йўлга қўйишдан ўзаро манфаатдор эканлигини билдириб, ҳамкорликни ривожлантириш бўйича қўшма қадамларни келишиб олди.
“Дунё” АА олган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси