Logo

Ўзбекистон ва Латвия меҳнат миграцияси соҳасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилмоқда

Апрель 15, 2026. 19:34 • 1 дақ

162
Ўзбекистон ва Латвия меҳнат миграцияси соҳасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилмоқда

ТОШКЕНТ, 15 апрель. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжон Абдуллаев бугун Латвия элчиси Гиртс Яунземс билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, мулоқот давомида Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек меҳнат миграцияси соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, ҳукуматлараро битимни имзолашни жадаллаштириш ва меҳнат миграцияси соҳасини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек ўқинг

Томонлар мунтазам мулоқотни йўлга қўйишдан ўзаро манфаатдор эканлигини билдириб, ҳамкорликни ривожлантириш бўйича қўшма қадамларни келишиб олди.

“Дунё” АА олган сурат

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш