Янги Зеландия Ўзбекистонга янги элчи тайинлади
Декабрь 09, 2024. 14:09 • 48 сония
• 958
ТОШКЕНТ, 9 декабрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Янги Зеландиянинг мамлакатимизга янги тайинланган элчиси Марк Жулиан Трейнорни қабул қилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Янги Зеландиянинг Ўзбекистондаги Элчиси этиб тайинланган Марк Жулиан Трейнор жанобларини қутладик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Икки мамлакат Ташқи ишлар вазирликлари ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг кенг қамровли кун тартибини ишлаб чиқиш ва уни амалга оширишда муҳим ҳаракатлантирувчи куч бўлиб хизмат қилишлари лозим. Мулоқот давомида барқарор қишлоқ хўжалиги, саноатни ривожлантириш, "яшил" иқтисодиёт, тадбиркорлар ўртасидаги ҳамкорлик ва бошқа истиқболли йўналишларга эътибор қаратдик. Жаноб Элчини табриклаймиз!"
Марк Жулиан Трейнор 2023-2024 йилларда Янги Зеландиянинг Ўзбекистондаги элчиси лавозимида ишлаган Сара Мэри Уолш ўрнига тайинланди. Ўзбекистон ва Янги Зеландия ўртасидаги дипломатик муносабатлар 1992 йил 11 мартда ўрнатилган.
2019 йил 1 февралда Ўзбекистон Янги Зеландия фуқаролари учун 30 кунлик муддатга визасиз тартибни жорий қилди.
"Дунё" АА олган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Тошкентда Ўзбекистон-Бразилия сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи илмий ва инновацион соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари БАА Меҳмондўстлик академиясига ташриф буюрди
Ўзбекистон Президентининг махсус вакили JIСА Афғонистон офиси янги раҳбари билан учрашди