Канаданинг Ўзбекистондаги янги элчиси ўз вазифасини бажаришга киришди
Февраль 18, 2025. 22:31 • 2 дақ
• 1200
ТОШКЕНТ, 19 февраль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кеча Канаданинг янги тайинланган элчиси Кристофер Дуггандан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

"Бугун ТИВда Канаданинг Ўзбекистондаги янги тайинланган Элчиси Кристофер Дугган жанобларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Ҳозирда Ўзбекистон ва Марказий Осиё давлатлари фаол ташқи сиёсат олиб бормоқда. Минтақамизнинг глобал роли ҳам кенгайиб бормоқда. Биз Ўзбекистон-Канада алоқаларида ҳали рўёбга чиқмаган катта салоҳият кўрмоқдамиз. Жаноб Элчига фаолияти давомида мамлакатларимиз ўртасида мавжуд кўприкларни мустаҳкамлаш ва янгиларини барпо этишда муваффақиятлар тилаймиз".
Эслатиб ўтамиз, Кристофер Дугган 2024-2025 йилларда Канаданинг Ўзбекистондаги элчиси сифатида ишлаган Алан Хамсон ўрнига тайинланди.
"Дунё" АА олган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси