Logo

Ўзбекистон ТИВ вазири маслаҳатчиси YTB раиси билан учрашди

Январ 24, 2026. 01:25 • 45 сония

113
Ўзбекистон ТИВ вазири маслаҳатчиси YTB раиси билан учрашди

АНҚАРА, 24 январь. /“Дунё” АА/. Ташқи ишлар вазири маслаҳатчиси Мунира Аминова Туркия Хориждаги турклар ва қардош халқлар бўйича бошқармаси (YTB) раиси Абдулҳади Турус билан учрашди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Мулоқот жараёнида Туркиянинг таълим дипломатияси ва ёшлар сиёсатидаги тажрибасига урғу қаратилди. YTBнинг таълим ва маданий алоқаларни мустаҳкамлаш борасидаги ҳамкорлик алоқалари алоҳида таъкидланди. Тажриба алмашинуви дастурларини амалга ошириш таклиф этилди.

Учрашув натижаларига кўра, Ўзбекистон талабалари учун Туркияда ёз ва қиш ўқув курслари (Summer School, Winter School) ташкил этиш, “Котиб Ота” дастури доирасида ўзбек профессор-ўқитувчилар ва давлат хизматчилари учун Туркияда малака ошириш имконини яратиш, устувор касб-ҳунар йўналишларида турк тажрибасини ўрганиш йўлга қўйилади.

Шунингдек, ўзбек талабалари учун таълим грантлари квоталарини ошириш, янги йўналишларни қўшиш, хусусан, техника, муҳандислик, текстиль, қишлоқ хўжалигида грантлар ажратишга келишиб олинди.

Туркияда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар иштирокида “Ўзбек маданияти куни”ни ҳамкорликда ўтказилиши белгиланди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Dunyo AA

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш