Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Теҳронда Саудия Арабистони, Қатар, Ҳиндистон ва БАА делегациялари раҳбарлари билан музокаралар ўтказди
Июнь 26, 2024. 09:23 • 45 сония
• 170
ТЕҲРОН, 26 июнь. /"Дунё" АА/. Осиёда ҳамкорлик мулоқоти ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 19-йиғилиши доирасида Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев бошчилигидаги делегация Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири ўринбосари Валид бин Абдулкарим ал-Хорижий, Қатар ташқи ишлар давлат вазири Султон бин Саад ал-Мурайхий, Ҳиндистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Шри Дамму Рави ва Бирлашган Араб Амирликлари ташқи ишлар бўйича давлат вазири Аҳмад бин Али Ал Саег билан алоҳида учрашувлар ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, мулоқотларда Ўзбекистон билан ушбу давлатлар ўртасидаги сиёсий, дипломатик, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва уларни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Томонлар ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги алоқаларни фаоллаштириш, иқтисодий дипломатияни шакллантириш ва минтақалараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича бир қатор аниқ таклифларни кўриб чиқдилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Тошкентда Ўзбекистон-Бразилия сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи илмий ва инновацион соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари БАА Меҳмондўстлик академиясига ташриф буюрди
Ўзбекистон Президентининг махсус вакили JIСА Афғонистон офиси янги раҳбари билан учрашди