ТИВда Ўмон, Қатар ва Иордания элчилари билан учрашувлар ўтказилди
Февраль 24, 2026. 18:11 • 30 сония
• 119ТОШКЕНТ, 24 февраль. /"Дунё" АА/. 23–24 февраль кунлари Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев Ўмон элчиси Вафо ал-Бусаидий, Қатар элчиси Ҳасан бин Ҳамза Ҳошим ва Иордания элчиси Демие Ҳаддад билан алоҳида учрашувлар ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
ТИВ хабарига кўра, мулоқотлар давомида Ўзбекистон ва мазкур мамлакатлар ўртасидаги муносабатларнинг устувор масалалари муҳокама қилинган. Маданий-гуманитар алоқалар билан бир қаторда савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилди.
Томонлар ўзаро алоқаларни янада кенгайтиришга тайёрлигини билдириб, 2026 йилга мўлжалланган қўшма тадбирлар режасини кўриб чиқди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси



