Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари ва Эрон ТИВ раҳбари Теҳронда ўтказилган музокаралар чоғида савдо-иқтисодий соҳадаги икки томонлама ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратдилар
Июнь 25, 2024. 10:48 • 47 сония
• 206
ТЕҲРОН, 25 июнь. /"Дунё" АА/. Осиё ҳамкорлик мулоқотига аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида иштирок этиш учун Теҳрон шаҳрига ташриф буюрган Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев кеча Эрон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Али Багерий билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, музокараларда турли йўналишлардаги икки томонлама муносабатларнинг ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди. Икки давлатнинг савдо-иқтисодий соҳадаги ўзаро ҳамкорлиги, жумладан, мамлакатларимиз ҳудудлари ўртасидаги алоқаларни фаоллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш ва савдо-иқтисодий алоқаларни фаоллаштиришга қаратилган ҳудудлараро транспорт-логистика лойиҳаларини амалга ошириш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди. Маданий-гуманитар ва туризм соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш муҳимлиги қайд этилди.
Шунингдек, халқаро ва минтақавий кун тартибининг айрим жиҳатлари, жумладан, Фаластин муаммосини тинч йўл билан ҳал этиш юзасидан фикр алмашилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ЕИ билан фуқароларимиз учун виза тартибини соддалаштириш бўйича музокара ўтказди
Тошкентда Ўзбекистон-Бразилия сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи илмий ва инновацион соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари БАА Меҳмондўстлик академиясига ташриф буюрди