Logo

Миср элчиси Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунлаяпти

Сентябрь 18, 2024. 13:05 • 34 сония

754
Миср элчиси Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунлаяпти

ТОШКЕНТ, 18 сентябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Мисрнинг мамлакатимиздаги дипломатик миссиясини якунлаётган элчиси Амира Фаҳмийни қабул қабул қилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Мамлакатимизда дипломатик миссиясини якунлаётган Мисрнинг Ўзбекистондаги Элчиси Амира Фаҳмий хоним билан хайрлашув учрашувини ўтказдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида. – Сўнгги йилларда Ўзбекистон-Миср икки томонлама муносабатларидаги сезиларли ижобий суръатни алоҳида таъкидлашдан мамнунмиз. Элчи хонимга давлатларимиз ўртасидаги алоқаларни бойитишга қўшган ҳиссаси учун миннатдорлик билдириб, келгуси фаолиятида муваффақиятлар тилаймиз".


Эслатиб ўтамиз, элчи Амира Фаҳмий 2021 йилнинг 23 апрель куни Ўзбекистон Президентига ишонч ёрлиқларини топширган эди.


"Дунё" АА олган сурат

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш