Британия мусулмон ишбилармон доиралари Тошкентдаги халқаро бизнес-форумда иштирок этади

Ноябрь 24, 2026. 13:20 • 2 дақ

• 64
Британия мусулмон ишбилармон доиралари Тошкентдаги халқаро бизнес-форумда иштирок этади

ЛОНДОН, 24 ноябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчихонасида Буюк Британия “Мусулмонлар савдо форуми” (Muslim Trade Forum) раиси Иқбол Сакрани билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Музокаралар давомида икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасида кўчмас мулк, савдо, озиқ-овқат маҳсулотлари, ҳалол туризм ва таълим соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш имкониятлари муҳокама қилинди. Британиялик тадбиркорлар Ўзбекистон бозорига кириш, ишончли маҳаллий ҳамкорлар топиш ва қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга катта қизиқиш билдирдилар.

Шунингдек ўқинг

Эришилган келишувга мувофиқ, жорий йилнинг 30 ноябрь – 5 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган “Янги Ўзбекистон — глобал имкониятлар чорраҳаси” халқаро бизнес-форумида Британия мусулмон ишбилармон доиралари вакилларидан иборат делегация иштирок этади.

Мазкур ташриф Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, янги инвестиция лойиҳаларини жалб этиш ҳамда икки мамлакат бизнес вакиллари ўртасида узоқ муддатли шериклик алоқаларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш