Ҳиндистон элчиси Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунламоқда
Март 27, 2024. 10:35 • 32 сония
• 370
ТОШКЕНТ, 27 март. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кеча мамлакатимиздаги дипломатик миссиясини якунлаётган Ҳиндистон элчиси Маниш Прабхатни қабул қилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Ҳиндистоннинг мамлакатимиздаги Элчихонаси раҳбари сифатида дипломатик миссиясини якунлаётган Маниш Прабхат жаноблари билан учрашдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Биз Элчи жанобларининг фаолияти давомида Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида стратегик шерикликни бойитиш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолаймиз ва келгуси ишларида муваффақиятлар тилаймиз".
Эслатиб ўтамиз, Маниш Прабхат 2020 йил 16 октябрда ўзининг ишонч ёрлиқларини Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга топширган эди.
"Дунё" АА олган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Тошкентда Ўзбекистон-Бразилия сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи илмий ва инновацион соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари БАА Меҳмондўстлик академиясига ташриф буюрди
Ўзбекистон Президентининг махсус вакили JIСА Афғонистон офиси янги раҳбари билан учрашди