АҚШ Тинчлик институти вакиллари ТИВдаги учрашувда Ўзбекистоннинг Афғонистонда узоқ муддатли ва барқарор тинчлик ўрнатишдаги муҳим ролини таъкидладилар

Ноябрь 14, 2024. 20:01 • 55 сония

• 1172
АҚШ Тинчлик институти вакиллари ТИВдаги учрашувда Ўзбекистоннинг Афғонистонда узоқ муддатли ва барқарор тинчлик ўрнатишдаги муҳим ролини таъкидладилар

ТОШКEНТ, 14 ноябрь. /"Дунё" АА/. Кеча Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев АҚШ Тинчлик институти (USIP) вакиллари Бармак Пажвак ва Метю Паркс билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, USIP экспертлари Ўзбекистоннинг Афғонистонда узоқ муддатли ва барқарор тинчлик ўрнатишдаги муҳим ролини таъкидладилар, шунингдек, тинчлик ўрнатиш стратегиясини ишлаб чиқиш мақсадида минтақанинг турли давлатлари билан маслаҳатлашувларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон томони билан ҳамкорликни давом эттиришдан манфаатдорлигини билдирдилар.

Шунингдек ўқинг

Томонлар афғон масалалари бўйича маслаҳатлашувларни давом эттиришдан ўзаро манфаатдор эканликларини билдирдилар.

"Дунё" АА олган сурат

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш