Logo

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири маслаҳатчиси ва ЮНИДО бош директор ўринбосари ҳамкорлик бўйича базавий битимни тайёрлаш ва имзолаш масалаларини муҳокама қилдилар

Декабрь 06, 2025. 11:46 • 2 дақ

302
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири маслаҳатчиси ва ЮНИДО бош директор ўринбосари ҳамкорлик бўйича базавий битимни тайёрлаш ва имзолаш масалаларини муҳокама қилдилар

ТОШКЕНТ, 6 декабрь. /“ДунёAA/. Жорий йилнинг 4 декабрь куни Вена шаҳрида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири маслаҳатчиси Мунира Аминова ЮНИДОнинг Глобал шерикликлар ва ташқи алоқалар дирекциясининг бошқарувчи директори, бош директор ўринбосари Фату Хайдара бошчилигидаги делегацияси билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, музокаралар давомида томонлар ҳамкорликни кенгайтиришнинг устувор йўналишлари ва стратегик шерикликнинг келгуси истиқболларини муҳокама қилдилар. Учрашувда ҳамкорлик бўйича базавий битимни тайёрлаш ва имзолаш масалалари, шунингдек, минтақанинг инновацион ва экологик салоҳиятини оширишга хизмат қиладиган Яшил технологиялар бўйича Минтақавий хаб ташкил этиш ташаббуси кўриб чиқилди.

Шунингдек ўқинг

ТомонларЮНИДОБошдиректоринингЎзбекистонгаташрифиҳамдаташкилотнингмамлакатдарасмийофисиниочишшартлариюзасиданҳамфикралмашдилар. Шунингдек, фармацевтика, стандартлаштириш, электротехника ва бошқа устувор соҳаларда саноат ривожланишини қўллаб-қувватлаш ҳамда илғор технологияларни жорий этишга қаратилган қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Dunyo1

dunyo1@dunyo.uz

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Maftuna Rajabbayeva

maftuna@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш