Ўзбекистон ТИВ раҳбари маслаҳатчисининг Қатарга ташрифи чоғида кўп қиррали икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди
Май 27, 2025. 19:19 • 48 сония
• 256
ТОШКЕНТ, 27 май./ "Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири маслаҳатчиси Мунира Аминова 26-27 май кунлари Қатарда амалий ташриф билан бўлиб, ушбу мамлакат ҳукумати ва жамоатчилик институтлари вакиллари билан учрашувлар ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, Ташқи ишлар вазирлиги, Қатар тараққиёт жамғармаси, Қатар хайрия ташкилоти, Вақф ишлари бўйича бош бошқармаси, Доҳа фан ва технологиялар университети раҳбарияти билан музокаралар чоғида икки томонлама ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
Таълим, соғлиқни сақлаш, ижтимоий ҳимоя ва ёшлар малакасини ошириш соҳаларида қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратилди. Томонлар икки давлат ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш муҳимлигини эътироф этиб, келгусида мазкур соҳаларда тажриба алмашиш ва ҳамкорлик қилишга тайёр эканликларини билдирдилар.
Ушбу ташриф Ўзбекистон ва Қатар ўртасидаги мустаҳкам шерикликни яна бир бор тасдиқлади ва икки томонлама ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган янги ташаббусларни илгари суришда муҳим қадам бўлди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ЕИ билан фуқароларимиз учун виза тартибини соддалаштириш бўйича музокара ўтказди
Тошкентда Ўзбекистон-Бразилия сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи илмий ва инновацион соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари БАА Меҳмондўстлик академиясига ташриф буюрди