Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг маслаҳатчиси БМТнинг Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси вакили билан учрашди
Февраль 20, 2025. 12:31 • 54 сония
• 1011
ТОШКЕНТ, 20 февраль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг маслаҳатчиси Мунира Аминова 18 февраль куни БМТнинг Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармасининг (IFAD) Ўзбекистондаги вакили Лаура Маттиоли билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, учрашувда ҳамкорликнинг бугунги ҳолати, шунингдек, қўшимча грант маблағларини жалб қилиш ва IFAD молиявий ва техник ёрдами компонентларини кўпайтириш бўйича ҳамкорликни янада ривожлантириш йўналишларини ишлаб чиқиш юзасидан фикр алмашилди.
Томонлар икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштириш ва ўзаро манфаатли ташаббусларни амалга оширишни давом эттиришга тайёр эканликларини билдирдилар.
"Дунё" АА олган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси