Миграцияни тартибга солиш масалаларини муҳокама қилиш бўйича Ўзбекистон ТИВ, Миграция агентлиги, ИИВ ва Россия элчихонаси масъул ходимлари ўртасида ҳар ҳафта учрашувлар ўтказиш формати яратилади
Ноябрь 29, 2024. 19:02 • 47 сония
• 188
ТОШКЕНТ, 29 ноябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжон Абдуллаев кеча Россия элчиси Олег Мальгинов билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, мулоқотда ташқи меҳнат миграциясини тартибга солиш, Ўзбекистон фуқароларининг хориждаги ҳимояси ва ҳуқуқларини таъминлашда Ташқи ишлар вазирлиги олдида турган вазифалар муҳокама қилинди.
Юқоридаги масалалар юзасидан фикр алмашилди ва Ўзбекистон фуқароларини Россия корхоналарига меҳнат фаолиятини ташкилий равишда жалб қилиш бўйича қўшма чора-тадбирлар тўғрисида бир қатор конструктив келишувларга эришилди. Россия томони Ўзбекистон фуқароларини Россияга ишлаш учун ташкилий равишда жўнатишдан манфаатдорлигини тасдиқлади.
Миграцияни тартибга солиш масалаларини муҳокама қилиш масалаларида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги, Миграция агентлиги, Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ва Россия элчихонаси масъул ходимлари ўртасида ҳар ҳафта икки томонлама учрашувлар ўтказиш учун ишчи формат яратиш бўйича келишувга эришилди.
"Дунё" АА сурати
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси