Logo

Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили ўз миссиясини якунламоқда

Декабрь 04, 2024. 19:23 • 40 сония

951
Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили ўз миссиясини якунламоқда

ТОШКЕНТ, 4 декабрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Терхи Хакала билан учрашди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

"Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили сифатида ўз миссиясини якунлаётган Терхи Хакала хоним билан учрашишдан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида. – Хакала хонимга Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг Европа Иттифоқи билан янада фаол алоқаларига қўшган салмоқли ҳиссаси учун миннатдормиз. Самарқанд шаҳри келаси йилда "Марказий Осиё – Европа Иттифоқи" саммитига мезбонлик қилади".

Эслатиб ўтамиз, Терхи Хакала 2021 йилда Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили этиб тайинланган. У 2015-2021 йилларда ушбу лавозимда ишлаган Питер Бурианнинг ўрнини эгаллаган эди.

"Дунё" АА олган сурат

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш