Logo

Ўзбекистон Президентининг махсус вакили ва Буюк Британия қуролли кучлари вазири минтақавий хавфсизлик масалалари, жумладан, Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилдилар

Сентябрь 28, 2023. 09:38 • 34 сония

139
Ўзбекистон Президентининг махсус вакили ва Буюк Британия қуролли кучлари вазири минтақавий хавфсизлик масалалари, жумладан, Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилдилар

ТОШКЕНТ, 28 сентябрь. /«Дунё» АА/. Кеча Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев ва Буюк Британия қуролли кучлари вазири Жеймс Хиппи ўртасида учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.



ТИВ маълумотига кўра, мулоқот чоғида Ўзбекистон-Буюк Британия ҳамкорлигининг бугунги даражаси, минтақавий хавфсизлик масалалари, жумладан, Афғонистондаги вазият муҳокама қилинди.

Жеймс Хиппи Ўзбекистоннинг Афғонистон бўйича минтақавий позициясини мустаҳкамлаш, ушбу мамлакатда узоқ муддатли тинчлик ва барқарорлик ўрнатиш, шунингдек, афғон халқига гуманитар ёрдам кўрсатиш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади.

Буюк Британиянинг Ўзбекистон билан Афғонистон йўналишида фаол ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлиги қайд этилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш