Logo

Ўзбекистон Президентининг махсус вакили ва Франция элчиси Афғонистон йўналишидаги икки томонлама муносабатларнинг ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилдилар

Ноябрь 28, 2023. 09:49 • 32 сония

636
Ўзбекистон Президентининг махсус вакили ва Франция элчиси Афғонистон йўналишидаги икки томонлама муносабатларнинг ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилдилар

ТОШКЕНТ, 28 ноябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев кеча Франция элчиси Орелия Бушез билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, суҳбат чоғида Афғонистон йўналишидаги Ўзбекистон-Франция муносабатларининг бугунги ҳолати ва истиқболлари ҳамда Афғонистондаги мавжуд вазият муҳокама қилинди.


Минтақавий хавфсизликни таъминлаш ва Афғонистон масаласини ҳал этишда ҳамкорликни давом эттиришга алоҳида эътибор қаратилди.


Орелия Бушез Ўзбекистоннинг Афғонистонда узоқ муддатли тинчлик ўрнатиш ва иқтисодий тикланишида, шунингдек, мамлакатни минтақавий интеграция жараёнларига жалб этишдаги муҳим ўрнини таъкидлади.


Анвар Илёсов олган сурат («Дунё» АА)

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш