Logo

Ўзбекистон Президентининг махсус вакили Нидерландия элчиси ва АҚШ эксперти билан Афғонистондаги вазиятнинг ривожланишини муҳокама қилди

Октябрь 30, 2024. 17:02 • 46 сония

117
Ўзбекистон Президентининг махсус вакили Нидерландия элчиси ва АҚШ эксперти билан Афғонистондаги вазиятнинг ривожланишини муҳокама қилди

ТОШКЕНТ, 30 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев Нидерландия элчиси (қароргоҳи Остона шаҳрида) Нико Схемерс билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Нидерландия ўртасидаги афғон йўналишидаги муносабатларни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Нидерландиянинг юқори мартабали дипломати Афғонистонда барқарор тинчлик ўрнатишда Ўзбекистоннинг муҳим роли ва расмий Тошкентнинг қўшни мамлакат ижтимоий-иқтисодий инфратузилмасини тиклаш борасидаги саъй-ҳаракатларини алоҳида таъкидлади.

Шунингдек, Индиана университети (АҚШ) антропология ва Марказий Осиё ва Яқин Шарқ тадқиқотлари кафедраси профессори Назиф Шаҳроний билан ҳам учрашув бўлиб ўтди.

Томонлар Афғонистондаги вазиятнинг ривожланиши, бу мамлакатда барқарорликни ўрнатиш йўллари юзасидан фикр ва баҳолар алмашдилар.

Назиф Шаҳроний ўз ватанидан ташқарида яшаётган афғонлар Ўзбекистоннинг афғон халқига инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш ва умуман Афғонистонда барқарорлик ўрнатишдаги фаол иштирокини юксак қадрлашини таъкидлади.

"Дунё" АА олган сурат

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш