Logo

Ўзбекистон Президентининг махсус вакили Швеция Адлия вазирлиги департаменти директори билан Афғонистон йўналишидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди

Май 16, 2025. 10:06 • 33 сония

753
Ўзбекистон Президентининг махсус вакили Швеция Адлия вазирлиги департаменти директори билан Афғонистон йўналишидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди

ТОШКЕНТ, 16 май. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев кеча Швеция Адлия вазирлиги ҳузуридаги Миграция масалалари департаменти директори София Остмарк билан музокаралар ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, суҳбат чоғида томонлар икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалаларини, жумладан миграция соҳасидаги ўзаро алоқалар ва минтақавий кун тартибини муҳокама қилдилар.

Афғонистондаги вазият ва инсонпарварлик йўналишидаги ҳамкорликнинг мумкин бўлган шакллари юзасидан фикр алмашишга алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув конструктив руҳда ўтди ҳамда амалий мулоқотни янада чуқурлаштириш борасида томонларнинг ўзаро манфаатдорлигини тасдиқлади.

"Дунё" АА олган сурат

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш