Ўзбекистон Президентнинг махсус вакили Миср элчиси билан учрашди
Январ 09, 2025. 20:24 • 32 сония
• 958
ТОШКЕНТ, 9 январь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев кеча Миср элчиси Тамер Фатҳи Абдуссалом Ҳаммад билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, суҳбат чоғида Афғонистондаги мавжуд вазият, шунингдек, Ўзбекистон ва Мисрнинг Афғонистон йўналишидаги ҳамкорликни икки томонлама ва кўп томонлама шаклларда кенгайтириш борасидаги саъй-ҳаракатлари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.
Томонлар Афғонистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган халқаро саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш зарурлиги ҳақида фикр алмашдилар.
Элчи Тошкентнинг Афғонистон бўйича ягона минтақавий позициясини ривожлантириш ва мамлакатда узоқ муддатли тинчлик ва барқарорликни ўрнатиш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади.
"Дунё" АА олган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ЕИ билан фуқароларимиз учун виза тартибини соддалаштириш бўйича музокара ўтказди