Ўзбекистон Президентининг ва Покистон Бош вазирининг махсус вакиллари Афғонистондаги гуманитар инқирозни бартараф этиш бўйича қўшма ҳаракатларни ишлаб чиқишдан ўзаро манфаатдорлик билдирдилар
Январ 24, 2024. 12:15 • 42 сония
• 172
ТОШКЕНТ, 24 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев кеча Покистон Бош вазирининг Афғонистон бўйича махсус вакили Асиф Дурроний билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, Афғонистондаги жорий вазият, халқаро ҳамжамият ҳамда икки давлатнинг Афғонистон йўналишидаги ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган саъй-ҳаракатлари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.
Шунингдек, Афғонистонда амалга оширилаётган транспорт-коммуникация лойиҳалари, хусусан, Термиз – Мозори Шариф – Кобул – Пешовар темир йўл линияси қурилиши муҳокама қилинди. Покистон томони ушбу лойиҳа минтақавий ўзаро боғлиқлик концепциясини амалга оширишда муҳим аҳамиятга эгалиги таъкидлади.
Томонлар Афғонистондаги гуманитар инқирозни бартараф этиш, шунингдек, мамлакат тинч тараққиётига кўмаклашиш бўйича қўшма ҳаракатларни ишлаб чиқишдан ўзаро манфаатдорлик билдирдилар.
«Дунё» АА олган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Тошкентда Ўзбекистон-Бразилия сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи илмий ва инновацион соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари БАА Меҳмондўстлик академиясига ташриф буюрди
Ўзбекистон Президентининг махсус вакили JIСА Афғонистон офиси янги раҳбари билан учрашди