Logo

Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи махсус вакиллари Афғонистон–Покистон чегарасидаги вазиятни муҳокама қилди

Март 10, 2026. 20:25 • 50 сония

159
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи махсус вакиллари Афғонистон–Покистон чегарасидаги вазиятни муҳокама қилди
“Дунё” АА сурати

ТОШКЕНТ, 10 март. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев Европа Иттифоқининг Афғонистон бўйича махсус вакили Жил Бертран билан онлайн учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

ТИВ хабарига кўра, музокаралар чоғида минтақавий хавфсизликнинг долзарб масалалари, хусусан, Афғонистон­–Покистон чегарасидаги вазият, шунингдек, Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Читайте также

Томонлар минтақавий хавфсизлик ва ҳамкорлик масалалари бўйича тизимли ва конструктив мулоқотни давом эттиришдан ўзаро манфаатдор эканликларини тасдиқладилар ҳамда мунтазам маслаҳатлашувларни давом эттиришга келишиб олди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш