Logo

ТИВда Ўзбекистон ва Буюк Британия билан ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

Ноябрь 28, 2023. 16:00 • 40 сония

143
ТИВда Ўзбекистон ва Буюк Британия билан ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

ТОШКЕНТ, 28 ноябрь. /«Дунё» АА/. Ташқи ишлар вазирлигида Европа мамлакатлари ва ЕИ институтлари билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи Ойбек Шахавдинов Буюк Британия элчисининг ўринбосари Стивен Андерсон билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Суҳбат давомида Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.


Шунингдек, турли даражадаги режалаштирилган қўшма тадбирлар ва ташрифларнинг жадвали ҳамда ташкилий жиҳатлари кўриб чиқилди.


Суҳбатдош жорий йил 28-30 ноябрь кунлари Лондон шаҳрида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон-Британия савдо ва саноат кенгашининг (UBTIC) навбатдаги йиғилишига пухта тайёргарлик кўрилаётгани ва ушбу тадбирда британ томонидан 300 га яқин компаниялар иштирок этиши кутилаётганини маълум қилди.


Учрашув якунида турли йўналишларда ҳамкорликни янада тараққий эттириш мақсадида доимий равишда мулоқот ўтказиб туришга келишилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш