Ўзбекистон ва Австралия етакчи компаниялари қўшма лойиҳаларни кенгайтиришдан манфаатдор

Май 21, 2026. 20:55 • 2 дақ

102
Ўзбекистон ва Австралия етакчи компаниялари қўшма лойиҳаларни кенгайтиришдан манфаатдор

ТОШКЕНТ, 21 май /Дунё АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Бобур Усмонов Австралиянинг юртимиздаги элчиси Жон Гиринг билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

ТИВнинг хабар беришича, мулоқот давомида барча устувор йўналишлар бўйича ҳамкорликнинг изчил ривожланиб бораётгани ва сезиларли натижаларга эришилгани, турли даражалардаги делегациялар алмашинуви фаоллашгани қайд этилган.

Томонлар инвестициялар, саноат, савдо, қишлоқ хўжалиги, шунингдек, тоғ-кон саноати соҳаларида икки мамлакатнинг етакчи компаниялари иштирокидаги қўшма лойиҳаларни кенгайтиришдан ўзаро манфаатдор эканини маълум қилди.

Шунингдек ўқинг

Таълим соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, хусусан, дунёнинг энг яхши 100 та олий таълим муассасалари қаторига кирувчи Австралия университетлари билан шериклик алоқаларини ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув якунида томонлар икки томонлама кун тартибининг барча йўналишлари бўйича Ўзбекистон–Австралия шериклигини янада ривожлантириш, ҳамкорликни аниқ келишувлар ва ўзаро манфаатли лойиҳалар билан бойитиш муҳимлиги таъкидланди.

“Дунё” АА сурати

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш