Ўзбекистонлик 100 нафар “Президент ҳожилари” Маккага етиб келди

Май 21, 2026. 19:25 • 58 сония

96
Ўзбекистонлик 100 нафар “Президент ҳожилари” Маккага етиб келди
Ўзбекистонлик 100 нафар “Президент ҳожилари” Маккага етиб келди
Ўзбекистонлик 100 нафар “Президент ҳожилари” Маккага етиб келди

МАККА, 21 май. /“Дунё” АА/. 21 май куни Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан Ҳаж ибодатини адо этиш учун юборилган 100 нафар “Президент ҳожилари” Мадина шаҳридан Макка шаҳрига етиб келди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мадинада зиёратчилар шаҳарнинг муқаддас қадамжоларини зиёрат қилди ҳамда дастур доирасида белгиланган диний амаллар ва тадбирларни якунлади. Шундан сўнг гуруҳ уюшган тарзда Маккага йўл олди.

Маккага етиб келгач, зиёратчилар меҳмонхонага жойлаштирилди ва уларнинг кейинги ибодатлари ҳамда Ҳаж амалларини адо этиши учун зарур шароитлар яратилди.

Яқин вақт ичида гуруҳ аъзолари муқаддас Каъбани зиёрат қилади ҳамда белгиланган тартиб асосида Ҳажнинг барча амалларини бажаришга киришади.

Зиёратчилар Ҳаж сафари учун яратилган имкониятлар ва кўрсатилаётган эътибор учун Ўзбекистон Президентига миннатдорлик билдирди. Шунингдек, улар мамлакатимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги ва Ўзбекистоннинг янада тараққий этиши учун дуо қилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш