ТИВда Сув ресурсларини бошқариш халқаро институти бош директори билан учрашув бўлиб ўтди

Май 21, 2026. 20:25 • 2 дақ

100
ТИВда Сув ресурсларини бошқариш халқаро институти бош директори билан учрашув бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 21 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев Сув ресурсларини бошқариш халқаро институти бош директори Марк Смит билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

ТИВ хабарига кўра, музокаралар чоғида томонлар ҳамкорликнинг устувор йўналишларини, жумладан, сув ресурсларини самарали бошқариш, ирригация соҳасини ривожлантириш ва қишлоқ хўжалигига инновацион технологияларни жорий этиш бўйича лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди.

Шунингдек ўқинг

Ўзбекистон ва Сув ресурсларини бошқариш халқаро институти ўртасидаги амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш, қўшма илмий-тадқиқот ва таълим дастурларини амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон ва Марказий Осиёда сув хавфсизлиги ва барқарор тараққиётни таъминлашга қаратилган ташаббусларни илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.

“Дунё” АА сурати

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш