Logo

Ўзбекистон ва Дания ўртасида биринчи икки томонлама сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказилди

Ноябрь 16, 2024. 11:09 • 36 сония

139
Ўзбекистон ва Дания ўртасида биринчи икки томонлама сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказилди

ТОШКЕНТ, 16 ноябрь. /"Дунё" АА/. 12 ноябрь куни онлайн форматида икки давлат ташқи ишлар вазирликларининг тегишли бошқарма раҳбарлари иштирокида биринчи Ўзбекистон–Дания сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, Ўзбекистон ва Дания ўртасидаги кўп қиррали, биринчи навбатда, савдо-иқтисодий ва сармоявий, гуманитар ва транспорт-логистика соҳаларидаги муносабатларни фаоллаштириш ва кенгайтириш, шунингдек, халқаро платформалардаги ўзаро ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.


Турли даражадаги ташрифлар алмашинувини биргаликда ривожлантириш, томонларнинг устувор йўналишлари бўйича икки томонлама муносабатларнинг шартномавий-ҳуқуқий асосларини шакллантириш, шунингдек, сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раундини 2025-йилда Тошкент шаҳрида ўтказиш бўйича келишувга эришилди.


Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Дания ўртасидаги дипломатик муносабатлар 1992 йил 25 январда ўрнатилган.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш