Ўзбекистон ва JICA Афғонистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларини муҳокама қилди
Май 07, 2026. 19:30 • 1 дақ
• 137
ТОШКЕНТ, 8 май. /“Дунё” АА/. ТИВда Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев ва Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) Жанубий Осиё департаменти бош директори Тетсуя Ямада ўртасида учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Суҳбат чоғида томонлар Афғонистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларини муҳокама қилди.
Япония томони Ўзбекистоннинг Афғонистонга нисбатан прагматик ёндашувини, Термиз шаҳрида яратилган инфратузилмани юқори баҳолади.
Шу билан бирга, Афғон халқи фаровонлигини ошириш мақсадида таълим, тиббиёт, қишлоқ хўжалиги, хусусий секторни ривожлантириш ва гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашиш соҳаларида ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни амалга ошириш учун мавжуд имкониятларидан самарали фойдаланиш лозимлигини билдирди.
“Дунё” АА сурати
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси