Ўзбекистон ва Австрия қатор икки томонлама ҳужжатларни имзолади
Май 07, 2026. 16:55 • 2 дақ
• 74
ТОШКЕНТ, 7 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун мамлакатимизга ташриф буюрган Австрия Европа ва халқаро ишлар вазири Беате Майнл-Райзингер ҳамда федерал ички ишлар вазири Герхард Карнер билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
“Австрия Республикаси ташқи ишлар вазири Беате Майнл-Райзингер хоним ҳамда ички ишлар вазири Герҳард Карнер жаноблари билан бўлиб ўтган музокаралардан сўнг икки томонлама ҳужжатларни имзоладик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Жумладан, “Икки ёқлама солиққа тортишнинг олдини олиш ҳамда даромад ва мол-мулк солиқларини тўлашдан бош тортишни бартараф этишга оид Конвенцияга ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги Баённома ва Қўшимча баённома, “Миграция ва мобиллик соҳасида шериклик тўғрисида”ги Битим, шунингдек, “Дипломатик паспорт эгаларини виза талабларидан озод қилиш ҳақида”ги Битим қабул қилинди.
Ишончимиз комилки, бугунги музокаралар Ўзбекистон ва Австрия ўртасидаги амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш, ўзаро ишончни мустаҳкамлаш ва янги қўшма ташаббусларни илгари суришга хизмат қилади”.
“Дунё” АА олган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси