Ўзбекистон ва АҚШ Афғонистон муаммоси бўйича мунтазам мулоқотни давом эттиришдан манфаатдор
Февраль 19, 2025. 16:55 • 53 сония
• 1349
ТОШКЕНТ, 19 февраль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев кеча АҚШ элчиси Жонатан Ҳеник билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, учрашувда томонлар Афғонистон бўйича икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолатини муҳокама қилдилар. Томонлар Афғонистон муаммоси бўйича мунтазам мулоқотни давом эттиришдан ўзаро манфаатдор эканликлари таъкидланди. Афғонистондаги вазиятни яхшилаш бўйича халқаро жамоавий саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш муҳимлигига алоҳида эътибор қаратилди.
АҚШ томони "Termiz Cargo Center" халқаро транспорт-логистика хаби БМТнинг Қочоқлар ишлари бўйича Олий комиссари бошқармаси (ҚБОКБ) глобал тармоғига киритилганини муносиб олқишлади.
"Дунё" АА олган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси