Ўзбекистоннинг янги элчиси Италияга етиб борди
Октябрь 26, 2023. 13:50 • 37 сония
• 2460
РИМ, 26 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Италияга янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Абат Файзуллаев Римга етиб борди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Абат Файзуллаев 2020-2023 йилларда Ўзбекистоннинг Австриядаги элчиси бўлиб ишлаган, шунингдек, Венгриядаги дипломатик миссияни ўриндошлик асосида бошқарган. Бир вақтнинг ўзида, Ўзбекистоннинг Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ҳамда Венадаги бошқа халқаро ташкилотлар ҳузуридаги доимий вакили бўлиб ишлаган.
Дипломат 40 ёшда. У Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги қошидаги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳамда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.
Ташқи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонасида турли лавозимларда ишлаган, ташқи ишлар вазири ёрдамчиси – котибият мудири лавозимларида фаолият юритган.
Абат Файзуллаев 2018-2023 йилларда Римдаги дипломатик ваколатхонамизга раҳбарлик қилган Отабек Акбаров ўрнига тайинланди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси