Ўзбекистон киноижодкорлари Истанбулда ўтказилган халқаро кинофестивалда совриндор бўлди

Ноябрь 10, 2026. 20:55 • 2 дақ

• 85

ИСТАНБУЛ, 10 ноябрь. /“Дунё” АА/. Кинематография агентлиги директори Жаҳонгир Аҳмедов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Истанбулда бўлиб ўтган VI “Қўрқут ота” халқаро туркий дунё кинофестивалида иштирок этди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Ташриф давомида делегация аъзолари Туркиянинг қатор таниқли кинопродюсерлари билан учрашди. Дастур доирасида вакилларимиз ушбу давлатда истиқомат қилаётган ватандошларимиз билан кўришиб, суҳбатлашди.

Хусусан, Истанбул Кент университетида ватандошларимиз билан бўлиб ўтган учрашувда бир нечта ўзбек фильмининг премьера намойиши ташкил этилди.

Истанбул шаҳридаги Отатурк маданият марказида фестивалнинг ёпилиш ва тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Танлов якунларига кўра, ўзбекистонлик режиссёр Мўминжон Турсуновнинг “Ҳаётга ташналик” фильми “Энг яхши ҳужжатли фильм” номинациясида иккинчи ўринни эгаллади. Матёқуб Матжонов эса энг яхши эркак актёр деб топилди.

Фестиваль доирасида Тошкент шаҳри 2027 йил учун “Туркий дунёнинг туризм пойтахти” мақомини қабул қилиши муносабати билан Туркия маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой 2026 йилда ушбу мақомга эга бўлган Анқара шаҳрининг рамзий калитини Ўзбекистон Туризм қўмитаси раиси Абдулазиз Аққуловга топширди.

Меҳмет Нури Эрсой Ўзбекистоннинг бой тарихий-маданий мероси, ўзига хос анъаналари ва сайёҳлик салоҳиятини алоҳида таъкидлади. Унинг қайд этишича, Тошкентнинг 2027 йилда туркий дунёнинг туризм пойтахти сифатида фаолият юритиши туркий давлатлар ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш учун янги имкониятлар яратади.

Абдулазиз Аққулов фестиваль иштирокчиларини табриклаб, барча туркий давлатлар вакилларини 2027 йилда Тошкентга ташриф буюришга таклиф этди. У киноижодкорларни Ўзбекистонга келиб, мамлакатимизнинг қадимий шаҳарлари, тарихий обидалари, табиий манзаралари ва маданий меросини ўз фильмларида акс эттиришга чақирди.

Ўзбекистон киноижодкорларининг “Қўрқут ота” фестивалидаги иштироки нафақат миллий кинематографияни тарғиб қилиш, балки туркий дунё мамлакатлари билан маданий ва сайёҳлик алоқаларини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш