Logo

ТИВда Бангладеш элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

Февраль 20, 2026. 21:15 • 25 сония

123
ТИВда Бангладеш элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 20 февраль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев бугун Бангладеш элчиси Муҳаммад Монирул Ислом билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

ТИВ хабарига кўра, суҳбат давомида томонлар савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар, туризм ва бошқа соҳаларда Ўзбекистон–Бангладеш ҳамкорлигини ривожлантиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди.

Турли даражадаги ўзаро ташрифларга тайёргарлик кўриш, шунингдек, сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги даврасини ҳамда иқтисодий, саноат ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссия йиғилишини ўтказишга алоҳида эътибор қаратилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш