ТИВда Кувайт Ташқи ишлар вазирлигининг иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси билан учрашув бўлиб ўтди
Октябрь 18, 2024. 18:28 • 44 сония
• 380
ТОШКЕНТ, 18 октябрь. /"Дунё" АА/. ТИВда Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг маслаҳатчиси Мунира Аминова ва Кувайт Ташқи ишлар вазирлигининг иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси Аҳмед ал-Илаж ўртасида учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Эслатиб ўтамиз, 15-21 октябрь кунлари Кувайт ишбилармон доиралари вакилларидан иборат делегация Ўзбекистонда бўлиб турибди.
Суҳбат чоғида Кувайт томони Ўзбекистон ташқи ишлар вазири бошчилигидаги делегациянинг 12-14 август кунлари Кувайтга ташрифи якунларини юқори баҳолади ва музокаралар чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш учун барча саъй-ҳаракатларни сафарбар этишга тайёрлигини таъкидлади.
Ўзбекистон ва Кувайт ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқалар жадал ривожланаётгани алоҳида қайд этилди. Пойтахтимизда кувайтлик тадбиркорлар делегацияси иштирокида бизнес-форум муваффақиятли ўтказилди. Улар ҳамкорликда янги ўсиш нуқталарини топишга тайёр эканликларини билдирдилар.
Шунингдек, кувайтлик инвесторларни Ўзбекистон иқтисодиётига фаол жалб этиш мақсадида икки давлат ҳукуматлари ўртасида йирик лойиҳаларни амалга ошириш зарурлиги таъкидланди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Тошкентда Ўзбекистон-Бразилия сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи илмий ва инновацион соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари БАА Меҳмондўстлик академиясига ташриф буюрди
Ўзбекистон Президентининг махсус вакили JIСА Афғонистон офиси янги раҳбари билан учрашди