Лондонда болалар иштирокида маданий тадбир бўлиб ўтди

Июнь 07, 2026. 16:15 • 2 дақ

48
Лондонда болалар иштирокида маданий тадбир бўлиб ўтди
Лондонда болалар иштирокида маданий тадбир бўлиб ўтди
Лондонда болалар иштирокида маданий тадбир бўлиб ўтди
Лондонда болалар иштирокида маданий тадбир бўлиб ўтди

ЛОНДОН, 7 июнь. /“Дунё” АА/. Мамлакатимизнинг Буюк Британиядаги элчихонасида “Тўмарис” аёллар бирлашмаси билан ҳамкорликда 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан таниқли ижодкор Наргис Каримова иштирокида маданий тадбир ташкил этилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Учрашувда Буюк Британияда истиқомат қилаётган ватандошлар ва уларнинг фарзандлари иштирок этди. Тадбир доирасида болалар учун қизиқарли суҳбатлар, ижодий машғулотлар ҳамда кўнгилочар дастурлар ўтказилди.

Наргис Каримова ўз ижодий фаолияти ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди, болалар билан самимий мулоқот қилди ва уларни қизиқтирган саволларга жавоб берди.

Учрашув давомида болаларнинг билим олишга бўлган қизиқишини ошириш, уларнинг ижодий салоҳиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда миллий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, иштирокчилар фарзандларнинг маънавий-ахлоқий камолоти ва улар учун қулай таълим-тарбия муҳитини яратишнинг аҳамияти ҳақида фикр алмашди.

Тадбир кўтаринки руҳда ўтиб, иштирокчиларда илиқ таассуротлар қолдирди. Бундай тадбирлар хорижда яшаётган ватандошларни бирлаштириш, ёш авлоднинг миллий ўзлик ва маданий меросга бўлган қизиқишини мустаҳкамлашга хизмат қилиши таъкидланди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш