Пекинда Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлигини янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди
Апрель 18, 2024. 10:08 • 53 сония
• 1268
ТОШКЕНТ, 18 апрель. /"Дунё" АА/. 16 апрель куни Пекин шаҳрида Ўзбекистон-Хитой Ҳукуматлараро қўмитасининг Хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик бўйича кичик қўмитасининг саккизинчи йиғилиши ҳамда икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги давраси бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, делегацияларга Ўзбекистон ва Хитой ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари ўринбосарлари Бобур Усманов ва Сун Вэйдун бошчилик қилди.
Музокаралар чоғида Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлигининг ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. 2024 йилда Хитойга ташкиллаштирилган давлат ташрифи якунлари бўйича эришилган келишувларни амалга оширишни жадаллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Хитой томони Ўзбекистонда давлат бошқаруви ва қонунчилик соҳасини такомиллаштириш, миллий иқтисодиётни либераллаштириш ва модернизация қилиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни юқори баҳолади.
Учрашувда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, ҳарбий ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун мавжуд салмоқли салоҳиятни рўёбга чиқаришдан ўзаро манфаатдорлик тасдиқланди.
Маданий-гуманитар ва туристик алмашинувларини фаоллаштириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.
БМТ ва бошқа халқаро институтлар доирасидаги ўзаро ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари АҚШ делегацияси билан учрашди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Қирғизистон Президенти томонидан қабул қилинди
Кобулда биринчи Ўзбекистон-Афғонистон сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди