Самарқандда расмий ходимлар оила аъзоларини ишга жойлаштириш бўйича Ўзбекистон–АҚШ келишуви имзоланди

Октябрь 19, 2026. 22:10 • 1 дақ

• 43
Самарқандда расмий ходимлар оила аъзоларини ишга жойлаштириш бўйича Ўзбекистон–АҚШ келишуви имзоланди

ТОШКЕНТ, 19 октябрь. /“Дунё” АА/. Бугун Самарқандда “С5+1” вазирлар учрашуви доирасида Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Музаффарбек Мадраҳимов ҳамда АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси Самир Пол Капур Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Америка Қўшма Штатлари Ҳукумати ўртасида расмий ходимларнинг оила аъзоларини ишга жойлаштириш тўғрисидаги битимни имзолади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мазкур битим дипломатик ва бошқа ваколатхоналар ходимларининг оила аъзоларига қабул қилувчи давлат ҳудудида ўзаролик асосида ҳамда унинг қонунчилигига мувофиқ меҳнат фаолияти билан шуғулланиш имконини беради.

Шунингдек ўқинг

Битим хорижда хизмат қилаётган дипломатик ходимлар оилаларининг ижтимоий-иқтисодий шароитларини яхшилаш ҳамда икки томонлама ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

“Дунё” АА сурати

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш