Ўмоннинг янги элчиси Ўзбекистон ташқи ишлар вазирига ишонч ёрлиқларининг нусхаларини топширди
Ноябрь 13, 2023. 16:05 • 2 дақ
• 1330
ТОШКЕНТ, 13 ноябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Ўмоннинг янги элчиси Жабр Носир ал-Бусаидийни қабул қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

«Ўмон Султонлигининг Ўзбекистондаги Элчиси этиб тайинланган Вафо Жабр Носир ал-Бусаидий хоним билан учрашиб, ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилишдан мамнунмиз, - деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида. - Мулоқотда мамлакатларимиз ўртасидаги икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолатини кўриб чиқдик ва ҳамкорлигимизни ҳар жиҳатдан кенгайтириш бўйича ишга солинмаган имкониятлар мавжудлигини таъкидладик. Элчи хонимга Ўзбекистондаги фаолиятида улкан муваффақиятлар тилаймиз».
Жабр Носир ал-Бусаидий 2019-2023 йилларда Ўмоннинг Тошкентдаги элчихонасига раҳбарлик қилган Аҳмед ал-Касирий ўрнига тайинланди.
Ўзбекистонга тайинланган янги элчи 49 ёшда. Дипломат 1998 йилдан бери Ўмон ТИВ тизимида турли лавозимларда ишлаган. Ушбу лавозимга тайинланганига қадар департаментга раҳбарлик қилган.
«Дунё» АА олган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси