Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари ва Венгрия ташқи ишлар ва савдо вазирлиги давлат котиби ўринбосари онлайн музокаралар чоғида бўлажак сиёсий мулоқотлар жадвалини муҳокама қилдилар
Январ 25, 2024. 10:32 • 50 сония
• 217
ТОШКЕНТ, 25 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Музаффар Мадраҳимов 23 январь куни Венгрия Ташқи ишлар ва савдо вазирлигининг Шарқий алоқаларни ривожлантириш бўйича давлат котиби ўринбосари Адам Штифтер билан видеоконференцалоқа шаклида музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, суҳбат чоғида Ўзбекистон – Венгрия кун тартибининг долзарб жиҳатлари, бўлажак сиёсий мулоқотлар жадвали, парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлаш, халқаро ташкилотлар ва бошқа кўп томонлама тузилмалар доирасидаги муносабатларга доир масалалар муҳокама қилинди.
Савдо ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Шу нуқтаи назардан, йирик иқтисодий тадбирларни ташкил этиш, фармацевтика, тиббиёт, қишлоқ хўжалиги ва автомобилсозлик соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга оширишни қўллаб-қувватлашдан ўзаро манфаатдорлик билдирилди.
Ҳудудлараро алоқаларни, хусусан, Жиззах ва Диёр-Мошон-Шопрон, шунингдек, Самарқанд ва Ҳайду-Биҳар ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш юзасидан фикр алмашилди.
Музокаралар кун тартибидан маданий-гуманитар, айниқса, фан ва таълим соҳасидаги алоқаларни янада кенгайтириш масалалари ҳам ўрин олди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Тошкентда Ўзбекистон-Бразилия сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи илмий ва инновацион соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари БАА Меҳмондўстлик академиясига ташриф буюрди
Ўзбекистон Президентининг махсус вакили JIСА Афғонистон офиси янги раҳбари билан учрашди