Қозоғистон ОАВ: Ўзбекистон ва Венгрия ўртасида кенгайтирилган стратегик шериклик муносабатлари ўрнатилди
Май 23, 2025. 19:13 • 2 дақ
• 43
ОСТОНА, 23 май. "Дунё" АА/. Қозоғистоннинг "Курсив" электрон нашрида Ўзбекистон-Венгрия муносабатларига бағишланган мақолалар эълон қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири

Жумладан мазкур нашрда эълон қилинган "Ўзбекистон ва Венгрия кенгайтирилган стратегик шерикликка ўтди" сарлавҳали мақолада Президент Шавкат Мирзиёев ва Бош вазири Виктор Орбан Будапешт шаҳрида Кенгайтирилган стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги қўшма декларацияни имзолаганлари маълум қилинган. Шунингдек, Тошкент ва Будапешт ўртасида Экстрадиция шартномаси, тинч атом соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги идоралараро келишувларга эришилди.
"Ўзбекистон етакчисининг Венгрияга ташрифи чоғида биринчи босқичда томонлар товар айирбошлаш ҳажмини ярим миллиард еврога етказиш ниятида экани қайд этилди. Қўшма инвестициялар ҳажми бугунги кунда 500 миллион долларга етди", – деб ёзилган материалда.
Таъкидланганидек, томонлар келгуси йилни Ўзбекистон ва Венгрия маданияти йили деб эълон қилиш таклифи билдирдилар. Шунингдек, жорий йилда Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Венгрия ректорларининг учинчи форумини ўтказиш таклиф қилинди.
"Курсив" электрон нашри, шунингдек, Ўзбекистон ва Венгрия атом энергетикасини ривожлантириш бўйича кучларни бирлаштириши ҳақида ёзди.
Маълум қилинишича, "Ўзатом" ва Венгрия давлат энергетика компанияси "MVM EGI Zrt" ўртасида атом энергетикаси соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланган.
"Томонлар мутахассислар тайёрлаш дастурини ишга тушириш ниятида. Шунингдек, атом электр станциялари учун қуруқ совутиш тизимлари етказиб берилиши кутилмоқда. Ўзбекистон аввалроқ Венгрия томонидан ишлаб чиқилган ушбу технологиядан фойдаланишга тайёрлигини маълум қилган эди", – дейилган нашрда.
Шунингдек, материалда Ўзбекистон ва Венгрия ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш ва Ўзбекистонда атом электр станцияларини қуриш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш бўйича меморандум имзолангани хабар қилинган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон делегацияси аёллар мулоқоти форумида иштирок этди
"Europa Press": Испания ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида меморандум имзолади
Ўзбек миллий қадриятлари "Charity Bazaar" хайрия фестивалида эътироф этилди