"Al Harir" газетаси: Ўзбекистон Франциядан 14 та янги замонавий "Airbus" самолётини харид қилади
Апрель 21, 2025. 12:55 • 55 сония
• 83
АР-РИЁЗ, 21 апрель. /"Дунё" АА/. Саудия Арабистонининг "Al Harir" газетасида "Сайёҳларни жалб қилиш учун Ўзбекистон авиапарки ўнлаб замонавий самолётлар билан тўлдирилади" сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон Президенти раислигида бўлиб ўтган йиғилишда мамлакатда сайёҳлар оқимини кўпайтириш мақсадида ҳаво флотини кенгайтириш бўйича кенг кўламли режалар кўриб чиқилди. Унда Францияга ташрифда 14 та янги замонавий "Airbus" самолётини харид қилиш, яна 5 тасини ижарага олишга келишилгани, "Boeing" компанияси билан 12 та самолёт олиб келиш бўйича музокара бошлангани таъкидланди.
"Мутасадди вазирлик ва идораларга бу имкониятдан унумли фойдаланиб, қаерга нечта рейс қўйиш ва қанча сайёҳ олиб келишни ҳозирдан ҳисоб-китоб қилиш топширилди, деб ёзилган нашрда.
Нашр шу йил январь ойида "Uzbekistan Airways" миллий авиакомпанияси раҳбари Шуҳрат Худойқулов 2 миллиард долларга 14 та узоқ масофага учадиган "Boeing 787-8 Dreamliner" самолётини сотиб олиш режасини маълум қилгани ҳақида ёзган.
"2022 йил ноябрь ойида Ўзбекистон умумий қиймати қарийб 800 миллион еврога 17 та "Airbus" ва ATR самолётларини сотиб олиш бўйича шартномалар имзолаган", – дея таъкидланган мақолада.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон делегацияси аёллар мулоқоти форумида иштирок этди
"Europa Press": Испания ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида меморандум имзолади
Ўзбек миллий қадриятлари "Charity Bazaar" хайрия фестивалида эътироф этилди