"AlWakt News": Ўзбекистон савдо режимини либераллаштириш, тарифсиз тўсиқларни камайтириш ва божхона тартибларини соддалаштириш борасида сезиларли ютуқларга эришди
Июль 10, 2025. 14:44 • 2 дақ
• 26
АЛЬ-КУВАЙТ, 10 июль. /"Дунё" АА/. Кувайтнинг "AlWakt News" янгиликлар порталида "Ўзбекистон сармоя йўналиши сифатида" сарлавҳали мақола араб тилида эълон қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мақолада Ўзбекистоннинг стратегик жойлашуви, сўнгги йилларда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар, халқаро сармоялар учун яратилаётган қулай шарт-шароитлар, капитал бозорларидаги фаол иштирок ва демографик афзалликлар ҳақидаги маълумотлар ўқувчилар эътиборига тақдим қилинган.
"Ўзбекистоннинг халқаро иқтисодий алоқалардаги роли, ташқи савдо кўрсаткичлари ва инсон капитали ривожига қаратилган сиёсати юксак баҳога лойиқ, – дейилган материалда. – Хусусан, сўнгги йилларда Ўзбекистонда яратилган қулай инвестиция муҳит, солиқ ва божхона имтиёзлари, инфратузилмани модернизация қилиш ишлари ҳамда ёш ва малакали ишчи кучининг мавжудлиги республикани сармоя киритиш учун жозибали йўналишга айлантирмоқда".
Нашрда қайд этилишича, Ўзбекистоннинг иқтисодий истиқболи сўнгги йилларда ижобий бўлиб қолмоқда. Бу Миллий Тараққиёт стратегияларини амалга оширишнинг давом этиши ва таркибий ўзгаришларга бўлган садоқатнинг ортиши билан қўллаб-қувватланади. "2017–2021 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг беш устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси иқтисодиётни либераллаштириш ва бошқарув тизимини ислоҳ қилиш учун мустаҳкам пойдевор яратган бўлса, 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси хусусий секторни ривожлантириш, рақамлаштириш ва инфратузилмани модернизация қилишга хизмат қилмоқда", – дея қайд эилган материалда.
Кувайт ОАВ, шунингдек, "Ўзбекистон-2030" стратегиясида белгиланган мақсадлар мазмун-моҳияти ва аҳамиятига эътибор қаратган.
Қайд этилганидек, мазкур стратегияда бозор иқтисодиётига ўтишни жадаллаштириш орқали инклюзив ва барқарор ўсишнинг узоқ муддатли истиқболлари белгилаб берилган. Асосий мақсадларга иқтисодиётдаги давлат ролини камайтириш ва хусусий капиталнинг иқтисодий ривожланишдаги ўрнини ошириш киради.
Бундан ташқари, "AlWakt News" порталида жойлаштирилган мақолада "2017 йилдан буён Ўзбекистонда савдо режимини либераллаштириш, тарифсиз тўсиқларни камайтириш ва божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш борасида сезиларли ютуқларга эришилди", – деб ёзилган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон делегацияси аёллар мулоқоти форумида иштирок этди
"Europa Press": Испания ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида меморандум имзолади
Ўзбек миллий қадриятлари "Charity Bazaar" хайрия фестивалида эътироф этилди