"Associated Press of Pakistan: Ўзбекистон ислоҳотларни, сармояни рағбатлантириш мақсадида глобал молиявий ҳамкорликни кенгайтирмоқда
Сентябрь 20, 2025. 11:49 • 2 дақ
• 42
ИСЛОМОБОД, 20 сентябрь. /"Дунё" АА/. Покистоннинг "Associated Press of Pakistan" (APP) ахборот агентлиги "Ўзбекистон ислоҳотларни, сармояни рағбатлантириш мақсадида глобал молиявий ҳамкорликни кенгайтирмоқда" сарлавҳали мақолани эълон қилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Нашрда қайд этилишича, юқори даражадаги учрашувлар доирасида Ўзбекистон ҳукумати Жаҳон банки билан узоқ муддатли ривожланиш мақсадлари, жумладан, Тошкент–Андижон пулли автомобиль йўли каби транспорт инфратузилмаси лойиҳалари ва иқтисодий хавф-хатарларни камайтириш чоралари бўйича ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.
Халқаро валюта жамғармаси билан музокараларда миллий иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш ва молиявий барқарорликни таъминлаш дастурларига эътибор қаратилди. Халқаро молия корпорацияси эса давлат-хусусий шериклик лойиҳалари, хусусан, соғлиқни сақлаш ва энергия соҳасини модернизация қилишга оид ташаббусларни кўриб чиқди.
"Кўп томонлама инвестицияларни кафолатлаш агентлиги ва АҚШ Халқаро тараққиёт молия корпорацияси инвестиция кафолатлари ва молиялаш имкониятларини кенгайтиришни қўллаб-қувватлашини билдирди. Шу билан бирга, "JPMorgan", "Citi" ва "Franklin Templeton" каби йирик инвестиция банклари билан Ўзбекистоннинг халқаро нуфузини ошириш, капитал бозорларини ривожлантириш ва янги инвесторларни жалб этиш бўйича стратегик масалалар муҳокама қилинди", – дейилган "APP" мақоласида.
Шунингдек, "AECOM" ва "BlackRock" каби глобал компаниялар энергия, транспорт ва сув таъминоти лойиҳаларини амалга ошириш истиқболларини ўрганмоқда. Миллий стартап экотизимини ривожлантириш доирасида "Garage Startup House" ва "500 Global" билан венчур фондларни қўллаб-қувватлаш ҳамда ўзбек стартапларини халқаро инновацион ҳамжамиятга интеграция қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Бундан ташқари, "Nasdaq" ва Нью-Йорк фонд биржаси билан бўлиб ўтган музокаралар Ўзбекистон капитал бозорларига хорижий инвестицияларни жалб этиш имкониятларига бағишланди.
"Халқаро молия институтлари ва йирик компаниялар билан ҳамкорликни кенгайтириш Ўзбекистонга инвестиция жалб қилиш, янги иш ўринлари яратиш ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадларга эришишда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда", – деб таъкидланган мақола якунида.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон делегацияси аёллар мулоқоти форумида иштирок этди
"Europa Press": Испания ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида меморандум имзолади
Ўзбек миллий қадриятлари "Charity Bazaar" хайрия фестивалида эътироф этилди