Logo

"Hadarmawt" АА: Андижонда туризмни ривожлантириш бўйича янги 20 та истиқболли лойиҳа амалга оширилмоқда

Сентябрь 20, 2025. 15:50 • 2 дақ

30
"Hadarmawt" АА: Андижонда туризмни ривожлантириш бўйича янги 20 та истиқболли лойиҳа амалга оширилмоқда

САНА, 20 сентябрь. /"Дунё" АА/. Яманнинг "Hadarmawt" ахборот агентлиги сайтида Андижон вилоятининг сайёҳлик салоҳиятига бағишланган и мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Нашрда таъкидланганидек, бугунги кунда Андижон вилоятида туризмни ривожлантириш бўйича муҳим дастурлар ҳаётга тадбиқ этиляпти. Туризм масканларни ободонлаштириш ва янги йўналишларни ташкил этиш, ҳудудга келаётган хорижий ва маҳаллий сайёҳлар сонини ошириш каби муҳим вазифалар белгилаб олинган. "Туризмни ривожлантириш борасидаги ишлар самараси ўлароқ, 2024 йил давомида вилоятга 499 минг нафар хорижий, 1 миллион 650 минг нафардан зиёд маҳаллий сайёҳлар келди ташриф буюрди", – деб ёзилган нашрда.


Мақолада ўтган йили Германиянинг Берлин шаҳрида ўтказилган "ITB-Berlin", Токио шаҳрида бўлиб ўтган "Tokio expo Japan – 2024" халқаро туризм ярмаркаларида, шунингдек, Қирғизистонда бўлиб ўтган "Салом Ўш–2024" халқаро туризм ярмаркасида Андижон вилоятининг туризм салоҳияти кенг тарғиб қилингани қайд этилган.


Маълум қилинишича, Хонобод шаҳрида 2024 йилнинг 29-31 июль кунлари бўлиб ўтган "Дунё садолари" халқаро миллий эстрада санъати фестивали, октябрь ойида Андижон шаҳрида футзал бўйича жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи ўйинлари ўтказилганлиги хорижий сайёҳлар ташрифини кескин оширди.


Таълим туризми йўналишида эса ҳозирда Андижондаги олий ўқув юртларида 800 нафардан зиёд хорижлик, асосан, Ҳиндистон, Покистон, Бангладеш, Қозоғистон, Жанубий Корея, Россия ва қирғизистонлик талабалар таҳсил олмоқда.


"Hadarmawt"да эълон қилинган мақола сўнгида, "2025 йил давомида туризмни ривожлантириш бўйича янги 20 та истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилган. Жумладан, айни пайтда Андижон шаҳрида 450 ўринли 3 та меҳмонхонани қуриш ишлари жадал давом этмоқда", – деб ёзилган.  

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш