"London Post": Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари Маслаҳат учрашуви минтақавий дипломатиянинг муҳим воситасига айланди
Сентябрь 23, 2025. 18:30 • 2 дақ
• 35
ЛОНДОН, 23 сентябрь. /"Дунё" АА/. Буюк Британиянинг нуфузли "London Post" электрон нашрида "Давлатлараро ҳамкорликдан Марказий Осиёда минтақавий интеграциягача" сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда сўнгги йилларда Марказий Осиё минтақасида интеграция жараёнлари жадал амалга ошаётгани бунда Ўзбекистон етакчиси ташаббуси билан йўлга қўйилган Марказий Осиё давлат раҳбарларининг Маслаҳат учрашувлари алоҳида аҳамият касб этиши ҳақида сўз боради.
"Сўнгги пайтларда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувлари минтақавий дипломатиянинг муҳим воситасига айланди. Ушбу норасмий формат туфайли давлатлар раҳбарлари хавфсизлик, иқтисодиёт, энергетика ва гуманитар ҳамкорлик каби муҳим масалаларни муҳокама қилиш имкониятига эга бўлмоқда",– дея қайд этилган материалда.
Шунингдек, нашрда 2018 йилдан то 2025 йилгача Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг олтита Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтгани ва еттинчиси жорий йилда Тошкентда ўтказилиши режалаштирилгани таъкидланган.
Таъкидланганидек, 2025 йилда Тошкентда бўлиб ўтадиган еттинчи Маслаҳат учрашувига тайёргарлик ишлари қизғин кетмоқда. Тадбир доирасида тадбиркорлар, ёшлар ва олимлар форумлари каби қўшимча мунозара майдончалари ташкил этилиши кўзда тутилган.
"Муҳокамаларнинг асосий мавзулари гуманитар алоқаларни ривожлантириш, "яшил" технологиялар ва энергетикани жорий этиш бўлади. Тошкент ушбу учрашувни минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, рақамли трансформация ва инновациялар дастурларини илгари суришнинг муҳим воситаси сифатида баҳоламоқда", – деб ёзилган мақолада.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон делегацияси аёллар мулоқоти форумида иштирок этди
"Europa Press": Испания ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида меморандум имзолади
Ўзбек миллий қадриятлари "Charity Bazaar" хайрия фестивалида эътироф этилди